26.01.2023 22:20
3262
Теглар
Ўртоқлик ўйини. «Пахтакор» Сербия клубини мағлуб этди

«Пахтакор» Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида дастлабки ғалабасига эришди.

Клубнинг биринчи йиғини Сербия юқори лигаси иштирокчиси «Младост»га қарши ўйин билан якунланди. 

«Мазкур баҳсдан аввал бир неча футболчи ёшлар терма жамоаси йиғини учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди», - дейилади клуб хабарида.

Учрашувда Аббосбек Файзуллаев томонидан 85-дақиқада киритилган гол «Пахтакор»га ғалаба келтирди – 1:0.

«Пахтакор» - «Младост» (Сербия) - 1:0
Гол: Аббосбек Файзуллаев, 85.
«Пахтакор»: Қувватов (Суюнов, 46), Тодоров, Турсунов (Абдмумажидов, 46), Азмиддинов (Ҳамралиев, 46), Сайфиев (Поёнов, 46), Ҳамробеков (Ўринбоев, 46), Собирхўжаев (Холматов, 46), Файзуллаев, Турғунбоев (Ўктамов, 46), Черан (Банашак, 46), Холдорхонов.

Маълумот учун, Тошкент клубининг Туркиядаги иккинчи йиғини 31 январь куни бошланиб, 14 февраль куни якунланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар