26.01.2023 12:31
2179
«Наполи» «Аталанта» дарвозабонини ижарага олиб, Сиригуни «Фиорентина»га қўйиб юборди

«Аталанта» дарвозабони Пьерлуижи Голлини «Наполи»га ўтди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 27 ёшли дарвозабон 1,5 йилга ижарага олинган.

Шартнома футболчини сотиб олиш вариантини ўз ичига олади. Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, агар бу банд фаоллаштирилса, «Наполи» 8 млн евро тўлайди.

Голлини бу мавсумда «Фиорентина»да ижарада ўйнаётганди. 

Ўз навбатида Голлини жамоани тарк этгач, «бинафшалар» Сальваторе Сиригу билан битим тузишди — у 2022 йил ёзидан бери «Наполи»да эди. 36 ёшли посбон тўлиқ Флоренция клуби аъзосига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар