26.01.2023 21:00
4424
Теглар
Александар Станиславлевич «Бухоро»га ўтди

Суперлига янги мавсуми олдидан ўз сафини кучайтираётган «Бухоро» жамоаси навбатдаги трансферга қўл урди.

Ҳаким Фузайлов мураббийлиги қўл остида Туркияда тайёргарлик кўраётган «Бухоро» сафига сербиялик легионер Александар Станиславлевич келиб қўшилди. Томонлар мавсум якунига қадар шартнома имзолаган.

Сербиялик ҳужумкор яримҳимоячи ўтган йили «Қизилқум» сафида сермаҳсул мавсумни ўтказиб, Суперлигада 6та гол ва 12та ассистга муаллифлик қилган.

Станисавлевич шунингдек, Сербия, Австрия, Греция ва Қозоғистон лигаларида тўп сурган.

Аввалроқ, клуб Аббос Отахонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Дилшод Жўраев, Фаррух Ибрагимов, Руслан Кораев ва Александр Касьян билан шартнома имзолаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар