Про лига янги мавсумидан олдин Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган «Локомотив» клуби Шимолий Македониянинг «Струга» жамоасига қарши саф тортди.
Учрашувда «темирйўлчилар» Санжар Қодирқулов ва тожикистонлик ҳужумчи Рустам Соировнинг голи эвазига ғалаба қозонди – 2:1.
Ўртоқлик ўйини. 25 январь
«Локомотив» - «Струга» - 2:1
Голлар: Санжар Қодирқулов (21), Рустам Соиров (39) - Фламур Таири (78 пен).
«Локомотив»: Абдумавлон Абдужалилов, Олег Зотеев, Самуэл Опеҳ, Жалолиддин Жумабоев, Маҳди Абдураимов, Боян Найденов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Санжар Қодирқулов, Рустам Соиров, Иван Соловев, Шиме Жужул.
Захирадан тушганлар: Зафар Сафаев, Дилшоджон Комилов, Исломжон Қобилов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Манучеҳр Сафаров, Жавоҳир Абдуалимов, Лазизбек Мирзаев, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Маруф Жумаев, Анваржон Алижонов, Али Абдураҳмонов
Аввалги баҳсда Тошкент клуби «Краснодар-2» билан дуранг (0:0) қайд этганди.