25.01.2023 03:03
4396
Теглар
А Серия. «Лацио» «Милан»ни тор-мор этиб, 3-ўринга чиқиб олди

Италия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Лацио» ўз майдонида амалдаги чемпион «Милан»га жавобсиз 4та гол урди. Римликлар сафида Луис Альберто ва Дзакканьи ҳам гол, ҳам ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишди. 

Сарри жамоаси очколарини 37тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. 6 кун ичида иккинчи йирик мағлубиятни (Суперкубокда «Интер»га 0:3) қабул қилиб олган «Милан» 38 очко билан 2-поғонани эгаллаб, пешқадам «Наполи»дан (50) 12 очкога ортда қолмоқда.

А Серия. 19-тур
Лацио — Милан 4:0

24 январ, «Олимпико»
Голлар: Милинкович-Савич (4), Дзакканьи (38), Альберто (67, пенальти), Андерсон (75).
Лацио – Проведель, Марушич (Ладзари, 78), Романьоли, Казале, Ҳюсай, Луис Альберто, Катальди (Маркос Антонио, 87), Милинкович-Савич (Башич, 83), Фелипе Андерсон, Дзакканьи, Педро (Ромеро, 78). 
Милан – Тэтэрушану, Калабрия, Томори (Кьер, 24), Калулу, Дест, Бинносир, Диас (де Кетеларе, 59), Тонали, Жиру (Ориги, 59), Леау (Ребич, 79), Мессиас (Салемакерс, 58).
Огоҳлантиришлар: Бинносир (26), Милинкович-Савич (33), Кьер (54).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар