24.01.2023 19:40
6500
«ПСЖ» эгалари «МЮ»ни сотиб олишга қизиқмоқда 

«ПСЖ» клуби эгалари «Манчестер Юнайтед»ни Глейзерлар оиласидан сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

The Athletic хабарига кўра, Qatar Sports Investments (QSI) инвестицион гуруҳи Манчестер клубини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. 

Қайд этилишича, қатарликлар яна бир вариантни кўриб чиқмоқда: унга кўра, Қатар суверен фонди «ПСЖ» ва унинг раҳбариятидан алоҳида бўлган бизнес лойиҳа яратиб, «МЮ»ни сотиб олиш масаласини кўриши мумкин. Бунда икки топ-клубнинг эгалари бир бўлмаслиги ва УЕФАнинг молиявий талабларига мос келиш масаласи алоҳида инобатга олинади. 

«ПСЖ» ва QSI бош директори Носир Ал-Хилайфи ҳали «Манчестер Юнайтед» эгаси саналмиш Глейзерлар оиаси билан учрашгани йўқ.

Қатарликлар «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш масаласида Саудия Арабистони консорциуми асосий рақобатчи бўлишини кутмоқда. Бунгача саудлар «Ньюкасл» клуби эгасига айланишганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар