24.01.2023 13:49
4232
Теглар
Оуэн Гакпо ҳақида: «Ҳозирги «Ливерпул»да Месси ҳам ўзини кўрсата олмаган бўларди»

Майкл Оуэн Коди Гакпонинг «Ливерпул»даги қийинчиликлари ҳақида гапирганда, Лионель Мессини тилга олди.

Декабр ойи охирида 23 ёшли вингер 50 млн евро эвазига ПСВдан Мерсисайд клубига ўтган эди. У янги жамоаси таркибида 4та ўйин ўтказиб, ҳамон гол ура олмади.

«Гакпога ачинаман, чунки у ўзига бўлган ишончини йўқотган, беқарор жамоага ўтди. Унда «Челси»га қарши ўйинда яримта вазият бўлди. У ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди.

Ишончим комилки, келажакда Гакпо яхши трансфер эканлигини исботлайди, лекин ҳозир бу «Ливерпул»да ҳатто Лионель Месси ҳам яхши кўринмаган бўларди. Жамоа ҳақиқатан ҳам қийинчиликлар билан курашмоқда», — деди «қизиллар»нинг собиқ ҳужумчиси Premier League Productions'га.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар