24.01.2023 21:21
3816
«МЮ» Магуайр ва Мактоминейни сотиши мумкин. «Вест Ҳэм» ва «Ньюкасл» уларга харидор

 «Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида икки футболчиси билан хайрлашиши мумкин.

talkSPORT хабарига кўра, Манчестер клуби ёзда жамоа ҳимоячиси Ҳарри Магуайр ва яримҳимоячи Скотт Мактоминей билан хайрлашиши мумкин. Клуб раҳбарияти ёзда ушбу футболчиларга тушаётган трансфер таклифларини кўриб чиқмоқчи.

Жамоа бош мураббийи Эрик тен Ҳаг бу ўйинчилар захирада қолаётганига қарамай, зарур пайтда жамоага ёрдам бера олишини инобатга олган ҳолда бу футболчиларнинг трансферига қаршилик кўрсатиши мумкин.

Аввалроқ, Магуайрни «Вест Ҳэм» клуби ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётгани, Скот Мактоминейга эса «Ньюкасл» асосий харидор экани ҳақида хабар қилинганди. Клуб бу ўйинчиларни қишки трансфер ойнасида сотишни рад этган.

Маълумот учун, Ҳарри жорий мавсум 8 ўйинда майдонга тушган бўлса, Мактоминей 15 баҳсда ўйнади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар