24.01.2023 08:41
3574
Мбаппе — «ПСЖ» сафида бир ўйинда 5та гол урган биринчи футболчи 

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе бир ўйинда урилган голлар сони бўйича клуб рекордини ўрнатди.

24 ёшли футболчи Франция кубоги 1/16 финалида «Пей де Кассел»га қарши ўйинда (7:0) 5 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Ҳар сафар унга турли футболчилар ассистентлик қилишди: Нуну Мендеш, Данилу Перейра, Витинья, Неймар ва Карлос Солер.

Бунгача парижликлар тарихида ҳеч бир ўйинчи пента-трик қайд этмаганди. Мбаппенинг ўзи ҳам фаолияти давомида ҳеч қачон бир ўйинда бунчалик кўп гол урмаган — 2 бор покерга эришган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар