Кейн «Тоттенҳэм» сафида энг кўп гол урган Гривзнинг рекордини такрорлади
Ҳарри Кейн «Тоттенҳэм» сафида Премьер-лигадаги юбилей ўйинини ўтказди.
Ҳужумчи 21-турда «Фулҳэм»га (1:0) қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди. Бу — унинг «шпорлар» сафида АПЛдаги 300-ўйини.
29 ёшли форвард беллашувдаги ягона голга муаллифлик қилди. Натижада у «Тоттенҳэм» таркибида барча мусобақаларда энг кўп тўп киритган Жимми Гривзнинг рекордини такрорлади — 266та гол.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар