24.01.2023 15:44
2708
Теглар
«Қизилқум» ўртоқлик ўйинида «Сурхон»ни мағлуб этди

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган «Қизилқум» ва «Сурхон» клублари ўзаро рўбарў келишди.

Ўйинда Асрор Алиқулов шогирдлари Сергей Токов мураббийлигидаги жамоа устидан ғалаба қозонди – 3:1.

«Қизилқум» клуби навбатдаги баҳсни 27 январь куни «Динамо»га қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини. Тошкент.
«Қизилқум» – «Сурхон» 3:1
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов.
Голлар: Жасур Холтўраев (38), Шерали Жўраев (43), Илҳом Ваҳобов (90) - Камронбек Саидазимов (64-пен).
«Қизилқум»: Ж. Илёсов, Ж.Содиқов, О.Толмасов, С.Шукруллаев, А.Маматхўжаев, Ш. Туропов, А. Саноев, Д.Анваров, Ш.Жўраев, Д.Раҳматуллаев, Ж.Холтўраев.
Захирадан майдонга тушганлар: Азизбек Усмонов, Ойбек Нурматов, Ислом Тошпўлатов, Илҳом Ваҳобов, Николай Тарасов, Мурод Раҳматов, Салоҳиддин Турсунов.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар