24.01.2023 03:22
3481
Теглар
Фернанду Сантуш — Польша миллий жамоаси бош мураббийи

Польша футбол иттифоқи президенти миллий жамоанинг янги мураббийини таништирди.

Сезари Кулеша ижтимоий тармоқда Португалия миллий жамоаси собиқ устози Фернандо Сантуш билан тушган суратни жойлаштирди. Расмий тақдимот сешанба кунига режалаштирилган.

TVP Sport хабарига кўра, янги мураббийга Евро-2024га чиқиш вазифаси қўйилган.

Сантуш Португалия билан 2016 йилги Европа чемпионати ва 2019 йилги Миллатлар Лигасида ғолиб чиққан. 2022 йилги жаҳон чемпионатида эса миллий жамоа билан чоракфиналга етиб борди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар