24.01.2023 12:03
2541
Теглар
«Эвертон» хўжайини Бьелса билан музокара ўтказди

Марсело Бьелса «Эвертон»нинг янги бош мураббийи бўлиши мумкин.

Тhw Athletic нашрининг ёзишича, мерсисайдликлар эгаси Фарҳод Мошири аргентиналик мураббий билан ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилган. У 2022 йил февралида «Лидс»ни тарк этган мутахассисни тайинлаш тарафдори, аммо раҳбариятнинг бошқа аъзолари бу номзодга қандай қарашлари номаълум.

Эслатиб ўтамиз, «Эвертон» 23 январ куни Фрэнк Лэмпардни истеъфога чиқарганини эълон қилди, унинг раҳбарлигида жамоа бу мавсумда 20 ўйинда 15 очко тўплади ва 19-ўринга тушиб кетди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар