24.01.2023 16:36
17052
Ди Марцио: Шомуродовга Бундеслига ва Ла Лига клуби қизиқиш билдирмоқда

Қишки трансфер ойнасида «Рома»ни тарк этиши кутилаётган Элдор Шомуродовга Бундеслига ва Ла Лигадан ҳам қизиқиш мавжуд.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг ёзишича, ўзбекистонлик 27 ёшли ҳужумчига Германиянинг «Байер» ва Испаниянинг «Вальядолид» клуби қизиқиш билдирмоқда. Клублар қишки трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган.

Яна бир инсайдер Никола Скиранинг ёзишича эса, «Рома» раҳбарияти Шомуродов бўйича ўз позициясини ўзгатирмаган: клуб ижарага бериш вариантини кўриб чиқмайди ва футболчининг трансфери учун 13 миллион евро сўрамоқда. Ижара таклифи билан чиққан Италиянинг бир қатор клублари таклифи рад этилган.

Аввалроқ, Шомуродовга «Торино» асосий даъвогар экани, шунингдек Франциянинг «Лилль» клуби Элдорга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди. Элдор Моуриньонинг режаларидан ўрин олмаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси жорий мавсум Рим клуби сафида А Серияда 6 ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар