24.01.2023 12:27
2825
«Челси» 38 ёшли Силвага янги шартнома таклиф қилади

«Челси» ҳимоячи Тиаго Силва билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи.

38 ёшли футболчининг шартномаси 2022/23 йилги мавсум якунигача тузилган. The Times нашрининг ёзишича, лондонликлар бразилияликка янги битим таклиф қилмоқчи.

Таъкидланишича, бош мураббий Грэм Поттер ва клуб раҳбарияти Силванинг ишга муносабати ва унинг ўйин савиясидан ҳайратда.

Бу мавсумда ҳимоячи АПЛда 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар