24.01.2023 13:05
3775
Теглар
Бэйл профессионал гольф турнирида иштирок этишини эълон қилди

Гарет Бэйл футболчилик фаолиятини тугатганидан 2 ҳафта ўтиб, гольфдаги фаолиятини бошлади. 

«Реал», «Тоттенҳэм» клублари ва Уэльс миллий жамоасининг собиқ ҳухумчиси гольф бўйича профессионал мусобақада иштирок этишини эълон қилди.

«Кейинги ой бошида АТ&Т Pebble Beach Pro-Am'да ўйнашимни эълон қилишдан хурсандман! Олға», — деб ёзди Бейл. 

Турнир 2-5 феврал кунлари Калифорнияда бўлиб ўтади. Унда 156 нафар профессионал ва худди шунча ҳаваскор иштирок этади. Иштирокчилар орасида актёрлар Билл Мюррей ва Жейсон Бейтман, шунингдек, 2022 йил ёзида US Open чемпионлигини қўлга киритган гольфчи Мэтт Фицпатрик ҳамда аввалроқ рейтингда биринчи ўринда бўлган Люк Дональд ва Жордан Спит ҳам бор. 

Турнирнинг мукофот жамғармаси 9 млн долларни ташкил қилади. Бу Бэйл учун биринчи профессионал гольф мусобақаси бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, 9 январ куни Гарет футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У 5 марта Чемпионлар Лигаси, 4 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 3 марта Ла Лига, 2 марта Европа Суперкубоги, бир мартадан Испания Суперкубоги ва Испания Кубогида ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар