24.01.2023 10:36
4640
«Атлетико» ва АПЛнинг 3 клуби Саррига қизиқмоқда

«Лацио» бош мураббийи Маурицио Сарри АПЛ ва Ла Лига клубларининг эътиборини тортди.

Il Messaggero хабарига кўра, 64 ёшли мутахассисга Англиядан «Тоттенҳэм», «Эвертон» ва «Вест Хэм» қизиқиш билдирмоқда. Улар мураббийни келаси ёзда таклиф қилиш ҳақида ўйлашмоқда.  Испаниядан эса Саррини «Атлетико» кузатмоқда.

Аммо италиялик мураббий «Лацио»дан кетмоқчи эмас. У ўтган йил май ойи шартномасини 2025 йилгача узайтирганди.

Рим клуби айни дамда А Серида 18-турдан кейин 34 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар