24.01.2023 03:17
5237
Теглар
АПЛ. Кейннинг голи «Тоттенҳэм»га дербида ғалаба келтирди

Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Тоттенҳэм» Лондон дербисида «Фулҳэм»ни Кейннинг ягона голи эвазига мағлубиятга учратди. 

Кейн «шпорлар» сафидаги 266-голини уриб, клуб рекордчиси Жимми Гривзнинг натижасини такрорлади. Навбатдаги гол ҳужумчини мутлақ рекордчига айлантиради. 

«Тоттенҳэм» очколарини 36тага етказиб, 4-ўриндаги «МЮ»га (39) яқинлашиб олди. «Фулҳэм» 31 очко билан 7-поғонада қолди. 

АПЛ. 21-тур
Фулҳэм — Тоттенҳэм 0:1

23 январ, «Крэйвен Коттеж»
Гол: Кейн (45+1).
Фулҳэм – Лено, Тете (Соломон, 80), Рим, Диоп, Робинсон, Рид (Кэрни, 65), Перейра, Пальинья, Виллиан (Винисиус, 87), Декордова-Рид (Уилсон, 87), Митрович. 
Тоттенҳэм – Льорис, Эмерсон, Дайер, Дэвис, Ромеро, Перишич, Биссума, Ҳёйбьерг, Бентанкур, Кулусевски (Биссума, 90+1), Сон (Ришарлисон, 76), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Пальинья (17), Сон (28), Ромеро (70), Бентанкур (78).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар