24.01.2023 22:10
4640
«Ан-Наср» «Реал»дан Модрични сотиб олмоқчи. Клуб унга йиллик 40 млн евро тўлашга тайёр

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич қишки трансфер ойнасида Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин.

Саудиянинг Okaz нашри хабарига кўра, Ар-Риёд клуби Криштиану Роналдудан кейин хорватиялик яримҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. «Ан-Наср» Модричга йилига 40 миллион евроли 2,5 йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда.

«Реал» қишки трансфер ойнасида Модрични сотишни рад этса, араб клуби хавбекни ёзда эркин агент сифатида таклиф этиш масаласини кўриб чиқади.

Маълумот ўрнида, Модрич жорий мавсум Ла Лигада 16 ўйинда 3та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар