23.01.2023 21:43
5216
Теглар
«Бухоро» 6 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади, 12 ўйинчи билан келишув узайтирилди

Бу мавсум Суперлигада ўйнайдиган «Бухоро» клуби бир қатор футболчилар билан шартнома имзоланганини эълон қилди.

«Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган «Бухоро» жамоаси бугун бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади. Ўтган мавсумни «Бухоро»да ўтказган Рўзимбой Аҳмедов, Никола Стошич, Обид Жўрабоев, Ҳумоюмирзо Иминов, Жасур Азимов, Жамолиддин Убайдуллаев, Миржалол Жумаев, Абдухолиқ Қурбонов, Файзуллобек Жуманқўзиев, Рустам Абдуҳамидов, Сардор Қобулжонов, Акобир Қаюмов, Темур Исмоилов, Жасур Ҳасанов, Асилжон Бегимқулов ҳамда Сирож Мелиев билан шартнома узайтирилди. Ушбу футболчилар янги мавсумни жамоамизда ўтказишади.

Бундан ташқари, жамоамиз таркибига жалб қилинган янги футболчилар Аббос Отахонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Фаррух Ибрагимов, Дилшод Жўраев, Руслан Кораев ҳамда Александр Касьян билан ҳам янги шартномалар имзоланди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Ҳаким Фузайлов мураббийлигидаги жамоа ўтган мавсум якунида Про лигадан Суперлигага йўлланма олди. Клуб янги мавсумга Бухоро ва Тошкентда ҳозирлик кўрмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар