22.01.2023 09:36
3494
«Ан Наср» Роналду «Ал Иттифоқ»қа қарши баҳсда дебют қилишини тасдиқлади

Криштиану Роналду қачон «Ан Наср» сафида расман дебют қилиши маълум бўлди.

Клуб бу воқеа бугун, 22 январ куни содир бўлишини эълон қилди.

Унда «Ан Наср» (30, 2-ўрин) Саудия Арабистони чемпионати 14-турида «Ал Иттифоқ»га (16, 10-ўрин) қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик ҳужумчи Саудияда бунгача «Ан Наср» ва «Ал Ҳилол» юлдузларининг «ПСЖ»га қарши (4:5) ўртоқлик баҳсида ўйнади ва дублга эришди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар