21.01.2023 02:37
9786
Теглар
«Ювентус» молиявий қаллоблик иши бўйича 15 очкодан маҳрум этилди. Клуб А Серияда 10-ўринга тушиб кетди

«Ювентус» клуби молиявий қаллобликлар иши бўйича жиддий жазога тортилди.

Sky Sports хабарига кўра, Италия футбол федерацияси суди (FIGC) молиявий даромадларни сохталаштириш иши бўйича Турин клубини жазолашни сўраган прокурорнинг талабини қаноатлантириб, «Ювентус»ни А Серия турнир жадвалида 15 очкодан маҳрум этишга қарор қилган.

Шу тариқа, Турин клубидан 15 очко олиб ташлангач, бунгача 37 очко билан 3-ўринда бўлган «Юве» 22 очко билан турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетади.

Қайд этиш жоиз, «кекса синьоралар» суднинг ушбу қарори бўйича апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, Турин клуби футболчиларнинг трансфер нархини ошириб кўрсатиш, ходимларнинг харажатларини ҳужжатларда камайтириш ҳамда аксарият футболчиларнинг оладиган маошларини яширганликда айбланган эди. 

Аввалроқ ушбу қаллобликлар сабабли клуб раҳбарияти 2022 йил якунида тўлиқ истеъфога чиққанди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар