19.01.2023 23:53
6534
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов жаҳон рейтинги етакчиси Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди

Нидерландияда шахмат бўйича нуфузли «Tata Steel Chess-2023» турнири ҳал қилувчи палласига кирмоқда.

Бугун, 19 январь «Masters» гуруҳида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов жаҳон рейтинги етакчиси Магнус Карлсенга қарши дона сурди. Ҳамюртимиз гарчи қора доналарда ўйнаган бўлса ҳам, классик шахматда 6 соатдан ортиқ давом этган баҳсда норвегиялик шахматчи устидан ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Нодирбек 2800+ энг юқори рейтингдаги шахматчини қора доналарда ютган илк шахматчи бўлиб тарихга кирди ва «Tata Steel Chess-2023» турнирида гуруҳ етакчисига айланиб олди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар