Жозе Моуриньо Италия Кубоги форматини танқид қилди
Римликлар 1/8 финалда ўз майдонида В Серия вакили «Женоа»ни мағлуб этишди (1:0).
«Италия Кубоги — Европадаги энг ёмон турнир, у кичик жамоаларни ҳимоя қилмайди.
«Торино» «Милан» устидан ғалаба қозонди (1:0), аммо кейинги ўйинни ҳам сафарда — Флоренцияда ўтказиши керак бўлади, «Фиорентина» ҳам ўтган йили А Серияда улардан юқори ўринни эгаллаган. Буни тушунмаяпман.
В ёки С сериядаги жамоалар майдонида ўйнаш ажойиб бўларди. С Серия клубининг мухлислар билан тўлиб-тошган стадионида ўйнаш ҳисси... Нега бу содир бўлмаяпти? Италия Кубогида орзуси борлар ҳимояланмаган», — дея «Рома» устозининг сўзларини келтиради
Рим клуби 1/4 финалда «Наполи» — «Кремонезе» жуфтлиги ғолиби билан сафарда ўйнайди, беллашув 1 феврал куни бўлиб ўтади.