«Сўғдиёна» Шоаҳмедовни ўз сафига қўшиб олди, Насриддинов билан шартномани узайтирди
«Сўғдиёна» клуби навбатдаги трансферларини эълон қилди.
Жиззах клуби ОКМК, «Локомотив» ва «Қизилқум» клубларининг собиқ яримҳимоячиси Санжар Шоаҳмедовни ўз таркибига қўшиб олди. 32 ёшли футболчи билан бир йиллик битим тузилди.
Шунингдек, Ёрқин Назаров жамоаси яримҳимоячи Даниэл Насриддинов билан келишувни бир йилга узайтирди.
Эслатиб ўтамиз, «Сўғдиёна» бунгача ҳимоячилар — Улуғбек Абдуллаев («Сурхон»дан келди), Муҳаммад Йўлдошев («Машъал»дан) ва Алишер Салимов («Локомотив»дан) трансферларини амалга оширганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар