12.01.2023 21:23
1611
Теглар
Фирдавс Абдусалимов «Хўжанд» билан келишувни узайтирди

Тожикистоннинг «Хўжанд» футбол клуби Фирдавс Абдусалимов билан келишув узайтирилганини эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Сўғд вилояти клуби ва ўзбекистонлик ҳимоячи ўртасидаги келишув 2023 йилнинг охирига қадар узайтирилган.

Самарқанднинг «Динамо» клуби тарбияланувчиси 2021 йилдан буён хўжандликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ў ўтган мавсум ОФК кубоги ва ички турнирларда жами 25 ўйинда майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар