Эрон Ҳазфи кубоги. Шерзод Темировнинг 90+3-дақиқадаги голи «Пайкон»ни кейинги босқичга олиб чиқди
Эрон Ҳазфи кубоги 1/16 финали доирасидаги бир қатор учрашувлар якунига етди.
«Пайкон» ва «Истиқлол Ҳузистон» ўртасида кечган учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Шерзод Темиров ўйин қаҳрамонига айланди. 24 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи учрашувнинг 90+3-дақиқасидаги голи эвазига «Пайкон»ни нимчоракфинал босқичига олиб чиқди.
Маълумот учун, Темиров жорий мавсум Эрон чемпионатида 10та ўйинда майдонга тушиб, голлари ҳисобини очмаган. «Пайкон» 16 клуб орасида 12-ўринда бормоқда.
Эрон кубоги. 1/16 финал.
11 январь (чоршанба)
«Пайкан» «Истиқлол Ҳузистон» - 1:0.
Гол: Шерзод Темиров, 90+3.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар