10.01.2023 10:56
1612
Мюллер Германия миллий жамоасидан кетмасликка қарор қилди

Томас Мюллер Германия миллий  жамоасини тарк этмасликка қарор қилди.

«2022 йилги Жаҳон чемпионатида Коста-Рика (4:2) билан ўйиндан кейин ҳаяжонландим, бу қайғули лаҳза эди. Ҳанси Флик билан ўйлаб кўрдим ва фикр алмашдим. Профессионал футболчи эканман, миллий жамоа учун ўйнашга доим тайёрман.

Мақсад — яна муваффақиятга эришиш. Ҳансида ҳужумкор вариантлар жуда кўп. Анча заифлашдим, лекин мураббийга керак бўлганда доим ёнида бўламан», — дея «Бавария» яримҳимоячисининг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Мюллер Германия миллий жамоасида 2010 йилдан буён тўп тепади ва ҳозиргача 121та ўйин ўтказиб, 44та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар