Асрор Алиқулов — «Қизилқум» жамоаси бош мураббийи
Навоийнинг «Қизилқум» клуби Асрор Алиқуловни жамоанинг янги бош мураббийи деб эълон қилди.
«Жамоамизни янги мавсумда тажрибали мураббий Асрор Алиқулов бош мураббий сифатида бошқариб боради», - дея хабар берган клуб матбуот хизмати.
Асрор Алиқуловнинг мураббийлик фаолиятида 2017 - 2018 йилларда «Шўртан», 2018 - 2019 йилларда «Машъал» ҳамда 2020 - 2021 йилларда яна Ғузорнинг «Шўртан» жамоаларида бош мураббий лавозимида ишлаган.
Қолаверса, футболчилик фаолиятида 5 маротаба Ўзбекистон чемпиони, 5 марта Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган, Ўзбекистон терма жамоасида 60 дан ортиқ учрашув ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, Навоий клуби 2022 йилги мавсумда Никола Лазаревич қўл остида 5-ўринни эгаллаганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар