09.01.2023 02:52
8875
Теглар
А Серия. «Рома» «Милан» майдонида камбэк қилиб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Италия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Милан» ўз уйида «Рома»ни мағлубиятга учрата олмади. Калулу ва Побеганинг голларига 87-дақиқада Ибаньес ҳамда 90+3-дақиқада Абраҳам жавоб беришди. 

«Милан» очколарини 37тага етказиб, «Ювентус» (37) билан тенглашди ва ўзаро ўйиндаги устунлик эвазига  2-ўринга қайтди. «Рома» эса 31 очко билан 6-поғонага жойлашган.

А Серия. 17-тур
Милан — Рома 2:2

8 январ, «Сан-Сиро»
Голлар: Калулу (30), Побега (77) — Ибаньес (87), Абраҳам (90+3).
Милан – Тэтэрушану, Калабрия, Томори, Калулу, Эрнандес, Бинносир (Вранкс, 74), Диас (Побега, 70), Салемакерс (Габбия, 85), Тонали, Жиру (де Кетеларе, 85), Леау. 
Рома – Патрисиу, Челик (Эль-Шаарави, 78), Смоллинг, Манчини (Белотти, 89), Рожер, Кристанте (Матич, 66), Пеллегрини, Дзаньоло (Таҳирович, 66), Дибала, Абраҳам, Залевски.
Огоҳлантиришлар: Челик (9), Манчини (9), Леау (26), Залевски (30), Дзаньоло (45), Бинносир (62), Томори (68), Тонали (72), Рожер (82), Матич (90+1), Абраҳам (90+7).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар