08.01.2023 19:25
3702
«МЮ»да Роналду кетгач, янги қоида жорий қилинди — энди ҳафталик маошлар 200 минг фунтдан ошмайди

«Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду кетганидан кейин маошларга чеклов жорий қилди. 

Daily Mail хабарига кўра, бу янгилик аллақачон «Роналду қоидаси» номини олган. Криштианунинг «Манчестер Юнайтед»даги маоши бошқа футболчиларникидан сезиларли даражада юқори эди. Энди клубда футболчилар учун максимал ҳафталик маош 200 минг фунтдан ошмайди. 

Эрик тен Ҳаг, Жон Мерто ва Ричард Арнольд футболчилар бир-бирига ҳасад қилмаслигини исташади. 

Янги қоида Давид Де Хеага бевосита таъсир қилади. Дарвозабон 2023 йилнинг ёзигача тузилган шартномага кўра ҳафтасига 375 минг фунт олмоқда. Энди у «МЮ»да қолиш учун маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлиши керак. Агар испаниялик посбон рози бўлса, Бруну Фернандеш билан бир хил даражада маош олади. Рози бўлмаса, кетишга мажбур бўлади. 

Ҳозирда «Юнайтед»нинг муҳим ўйинчилари Рафаэл Варан, Ҳарри Магуайр, Каземиро ва Фернандешлар тахминан тенг маош олишади — ҳафтасига 180 минг фунтдан 200 минг фунтгача. Агар жамоа Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса, уларнинг маошлари камаяди. 

2024 йилнинг ёзида шартномаси якунланадиган Люк Шоуга ҳам худди шундай маош таклиф қилинади. 

«МЮ»нинг мақсади — кўп ўйинчилар бир хил маош олишига эришиш. Клуб энди алоҳида супер юлдузлар учун ҳафтасига 500 минг фунт сарфлашни истамайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар