08.01.2023 16:31
1902
Теглар
«Милан» яримҳимоячиси билан шартномани узайтиради

Яримҳимоячи Исмаил Бинносир «Милан» билан шартномасини узайтиради.

Томонлар битимни 2027 йилгача узайтириш бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Milan News Sky Sport нашрига таяниб. Футболчининг маоши бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 4 млн еврони ташкил қилади.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, шартномада 50 млн евро товон пули сақланиб қолади.

25 ёшли жазоирлик яқин кунларда битимга имзо чекади.

Яримҳимоячи бу мавсумда А Серияда 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва яна 1та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар