08.01.2023 02:59
2434
Теглар
А Серия. «Интер» «Монца» билан баҳсда 90+3-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Италия чемпионатининг 17-турида «Интер» сафарда дебютант «Монца» билан жанговар дуранг қайд этди. Биринчи бўлимда Дармиан ва Мартинеснинг голларига мезбонлардан Чурриа бир бор жавоб берди, иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида Калдирола мувозанатни тиклади.

Индзаги жамоаси очколарини 34тага етказиб, 4-ўринда қолди. «Монца» 18 очко билан 14-поғонага кўтарилди. 

А Серия. 17-тур
Монца — Интер 2:2

7 январ, «Бриантео»
Голлар: Чурриа (11), Калдирола (90+3) — Дармиан (10), Мартинес (22).
Монца – Ди Грегорио, Биринделли (Кольпани, 73), Мари, Иццо (Капрари, 88), Марлон (Кальдирола, 46), Карлос Аугусто, Пессина, Мачин (Раноккия, 66), Петанья (Гюткьяер, 66), Чурриа, Мота. 
Интер – Онана, Дармиан (Думфрис, 80), Ачерби, Шкриньяр, Бастони, Димарко (Гозенс, 81), Мхитарян, Чалхонўғли (Аслани, 55), Барелла (Гальярдини, 63), Жеко (Лукаку, 55), Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Мхитарян (71), Гальярдини (77), Шкриньяр (87).

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар