«Локомотив» хорватиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади
Янги мавсумда ўз олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган ва бунинг учун жидидй тайёргарлик олиб бораётган «Локомотив» ўз таркибига яна бир легионерни қўшиб олди.
«Гап хорватиялик 26 ёшли ҳужумчи Шиме Жужул ҳақида кетмоқда. Ўтган мавсум Cингапур чемпионати вакили «Гейлан» клуби таркибида 29 ўйинда 19 гол ва 7 ассист қайд этган футболчи янги мавсумда жамоамиз таркибида ҳаракат қилади», - дейилади клуб хабарида.
Қайд этиш керак, Шиме фаолияти давомида 153 ўйинда майдонга тушиб, 58 гол ва 32 ассист қайд этган.
Аввалроқ, «темирйўлчилар» россиялик Иван Соловьев ва тожикистонлик Рустам Соиров билан ҳам шартнома имзолаганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар