31.12.2022 14:52
5955
Клопп «Лестер» устидан қозонилган ғалаба ва Нуньес ҳақида гапирди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 18-туридан ўрин олган «Лестер»га (2:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда бизга омад кулиб боқди — жуда пассив ва чуқур ҳимоядан ўйнадик. Бу бизга ёрдам бермади, аксинча, рақибнинг фойдасига хизмат қилди. Жуда очиқ эдик.

Гол уришга муваффақ бўлдик, ҳимоячига омад кулиб боқмади (Воут Фас иккита автогол урди). Иккинчи бўлимда ўзимизни яхшиладик. Ўйин ажойиб ўтди демаган бўлардим, лекин жуда муҳим натижага эришдик, айниқса, шундай тиғиз тақвимда. Бу ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак.

Ҳужумчиларни Левандовски билан солиштириш мутлақо адолатдан эмас. Дарвин «Ливерпул»даги фаолиятини унчалик яхши бошлагани йўқ, кўп вазиятларни қўлдан чиқарди, аммо ҳужумчида гол уриш имконияти бўляптими, бу яхши.

Ижобий тенденцияни кўрмоқдаман. Бугун мухлисларнинг Нуньес ҳақида куйлашлари менга ёқди. Унинг ўйинидан завқ олиш осон. Рақиблар учун у совға эмас. Ҳимоячилар баъзида унга қарши ҳеч нарса қила олишмайди», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар