Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган «Насаф» ва «Бухоро» клублари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди.
Қаршида кечган назорат учрашуви икки ўйиндан иборат бўлди. Дастлабки ўйинда Рўзиқул Бердиев деярли асосий таркибни майдонга туширган бўлса, иккинчи ўйинда ижарадан қайтган ўйинчилар ва аралаш таркибга имконият берилди.
Дастлабки баҳсда қаршиликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, иккинчи ўйинда ҳам мезбонлар устун келишди. Иккинчи ўйинда қаршиликлар сафида машғулот ўтказаётган Бобур Абдухолиқов дублга эришди.
Шу куни Ҳаким Фузайлов мураббийлигидаги бухороликлар сафида «Металлург» ҳимоячиси Аббос Отахонов, «Динамо» дарвозабони Аслонбек Аҳроров майдонга тушди.
Назорат учрашувлари. 28 декабрь
«Насаф» - «Бухоро» - 5:1
Голлар: Ойбек Бозоров 19, Баҳром Абдураҳимов 26, Ғолиб Ғайбуллаев 58, Ҳусниддин Алиқулов 55, 66 – Рустам Абдуҳамидов 14.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов (Азамат Сойибов), 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (Муродбек Раҳматов), 10.Ҳусайн Норчаев, 18.Баҳром Абдураҳимов (Абубакр Ризо Турдиалиев), 19.Матеус Лима Круз, 22.Акмал Мозговой, 23.Сардор Садуллаев (Жўрабек Маннонов), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов (Алибек Давронов)
«Бухоро»: Сардор Қобулжонов, Обид Жўрабоев, Аббос Отахонов, Миржалол Жумаев, Жамолиддин Убайдуллаев, Жасур Азимов, Сирож Мелиев, Файзуллобек Жуманқўзиев, Рустам Абдуҳамидов, Ҳумоюмирзо Иминов, Темур Усмонов.
«Насаф» - «Бухоро» - 2:0
Голлар: Бобур Абдихолиқов 13, 32.
«Насаф»: Умиджон Эргашев, Алибек Давронов, Муродбек Раҳматов, Аслиддин Турсунпўлатов, Жўрабек Маннонов, Бекжон Раҳматов, Зафар Ҳакимов, Арслон Юсуфбоев, Шоҳмалик Комилов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Бобир Абдихолиқов.
«Бухоро»: Акобир Қаюмов, Асилжон Бегимқулов, Абдухолиқ Қурбонов, Сардор Иззатов, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Диёр Рамазонов, Хуршид Олимов, Азизбек Пирмуҳаммадов, Иброҳим Ғанихонов, Раҳимжон Обидов, Акобир Тўраев,
Захирадан майдонга тушганлар: Аслонбек Аҳроров, Мироншох Рамазонов.