27.12.2022 13:33
4428
Лам Бундеслиганинг 2022 йилдаги энг яхши ўйинчисини айтди

«Бавария» клуби ва Германия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Филипп Ламдан Бундеслиганинг 2022 йилдаги энг яхши ўйинчисини сўрашди.

«Бундай саволларга жавоб бериш ҳар доим қийин. Бундай йилда, албатта, жаҳон чемпионатини ҳам ҳисобга олиш керак. Ўйлайманки, агар бирини танлаш керак бўлса, ҳозиргача жуда яхши ривожланиб бораётган, Дортмунднинг «Боруссия» клубидан Жуд Беллингем номини айтаман. У — жамоанинг асосий ўйинчиси.

Шунингдек, Жамол Мусиала 2022/23 йилги мавсумда «Бавария» учун деярли барча ўйинларда ҳал қилувчи роль ўйнади. У жаҳон чемпионатида ҳам 3та яхши ўйин ўтказди», — дея Ламнинг сўзларини келтиради Бундеслига расмий сайти.

Маълумот учун, 19 ёшли Беллингем бу мавсумда Германия чемпионатида 15та ўйинда 3та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Жуд билан тенгдош Мусиала эса 14та баҳсда 9та тўп киритди ва 6та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар