26.12.2022 09:59
28630
Теглар
Туркия президенти: «Роналду фаластинликларни қўллаб-қувватлайди. Унга ЖЧда сиёсий санкциялар қўлланди»

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

«Роналду ва Мессини солиштириб, Криштиануни танлардим. Ҳозир уларни таққослаш вақти эмас. 

Албатта, Роналду ҳисобдан чиқарилди. Афсуски, унга нисбатан сиёсий санкциялар қўлланди. Бундай футболчини иккинчи бўлимда 15 дақиқа ёки ярим соатга қўйиб юбориб, унинг психологиясини бузиб, қувватини тортиб олишди. Чунки Роналду фаластинликларни қўллаб-қувватлайди. 

Мен олган маълумотларга кўра, у Саудия Арабистонига («Ан Наср») боради», — деди Эрдўған Эрзурумда сўзлаган нутқида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар