Журналист Германия сафида 1,5 йилдан бери ўйнамаётган Кроосни ЖЧ-2022нинг энг ёмон футболчиси деб атади
Тони Кроосни ЖЧ-2022нинг энг ёмон футболчиларидан бири деб топишди.
Chiringuito эфирида испаниялик журналист Кристина Куберо Қатардаги турнирда ёмон ўйини билан ким кўпроқ хафа қилгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бразилиялик вингер Винисиус Жуниор (1та гол, 2та ассист) ва 2021 йил июлида Германия миллий жамоасидаги фаолиятини яеунлаган, 2022 йилги мундиалда иштирок этмаган Тони Кроос номини айтди.
«Кимдир мени айблашини билардим», — деб ҳазил билан жавоб ёзди «Реал» яримҳимоячиси «твиттер»да.
Маълумот учун, Германия ЖЧ-2022да Япония, Испания ва Коста-Рика бор гуруҳдан чиқа олмади.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар