25.12.2022 15:42
6180
Теглар
ЖЧ-2022да тишлари эгрилиги сабаб кулгига қолган марокашлик мухлисга шифокор бепул ёрдам кўрсатди

ЖЧ-2022да тишлари қийшиқлиги туфайли марокашлик мухлиснинг устидан кулишганди. Аммо ғамхўр тиш шифокорининг ёрдами билан мухлиснинг камчилиги тўғриланди.

Муҳаммад Аш Шарафи Марокашнинг 1-турдаги Хорватияга (0:0) қарши ўйинида камерага тушиб қолди. Одамлар интернетда бу одам устидан оммавий кула бошлашди. 

Дубайда яшайдиган иорданиялик тиш шифокори Шоди Аш Шайх эса бояқишни топди ва одамлар Шарафининг табассумидан кулмасликлари учун қўлидан келганича ҳаракат қилди — унга текинга протез қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар