Шомуродовга А Сериянинг 3 клуби қизиқмоқда
«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин.
Calciomercato'нинг Corriere della Sera нашрига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон миллий жамоаси футболчисига «Фиорентина», «Сампдория» ва «Торино» клублари қизиқмоқда.
Римликлар ҳужумчини 10 млн еврога баҳоламоқда ва бу эса потенциал харидорларни музокаралардан тўхтатади.
Шомуродов бу мавсум А Серияда 6та ўйин ўтказиб, гол ура олмади.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар