25.12.2022 10:36
2894
Теглар
Ди Мария Аргентина миллий жамоасида ўйнашда давом этади

Анхель Ди Мария Аргентина сафида ўйнашда давом этади.

TyC Sports хабарига кўра, «Ювентус» яримҳимоячиси миллий жамоадаги фаолиятини якунламоқчи эмас. Жамоа сардори Лионель Месси ҳам Ди Мария фаолиятини давом эттиришини хоҳлаган.

Аввалроқ 34 ёшли футболчи Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 унинг миллий жамоадаги сўнгги турнири бўлиши мумкинлигини айтганди.

Анхель Аргентина сафида 2009 йилдан Диего Марадона қўл остида ўйнай бошлаган. Ҳозиргача у миллий жамоада 129та ўйин ўтказиб, 28та гол урган ва 29та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар