23.12.2022 17:51
1590
Иван Соловьёв «Локомотив» футболчисига айланди

Янги мавсумда ўз олдига катта мақсадларни қўяётган «Локомотив» бугунги иккинчи трансферини эълон қилди.

Ўтган мавсумларда «Навбаҳор» ва «Насаф» шарафини ҳимоя қилган россиялик ҳужумкор яримҳимоячи Иван Соловьёв «темирйўлчилар» билан шартнома имзолади.

«Бугун жамоамиз таркибига Иван Соловёв қўшиб олинди. Ўтган мавсум «Насаф» таркибида ўйнаб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритган ҳамда Суперлигада бронза медалларга эга чиққан футболчи клуб билан 2 йиллик шартнома имзолади. «Темирйўлчилар» сафига хуш келибсан!», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Иван 1993 йилнинг 29 март кунида Россияда туғилган. 2017-2018 йиллар - «Сочи» (Россия, 47 ўйин, 3 гол), 2019-2021 йиллар - «Навбаҳор» (70 ўйин, 6 гол, 10 ассист), 2022 йил - «Насаф» (20 ўйин, 3 гол) сафида тўп сурган.

Аввалроқ, Тошкент клуби Тожикистон миллий жамоаси форварди Рустам Соиров трансферини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар