19.12.2022 17:23
2148
«Қўқон-1912» футболчиси ОКМКга ижарага берилди

Ўзбекистонда трансфер ойнаси очилганидан сўнг «Қўқон-1912» жамоасининг етакчи футболчиларига жамоалардан таклифлар бўлмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоа етакчиларидан бири Ойбек Рустамовга таклифлар бор.

«Қўқон-1912» жамоаси Ойбек Рустамовнинг юқори спорт формасини ушлаб туриш ҳамда унга кучлилар сафида ўйин амалиёти тақдим қилиш, шунингдек  Осиё чемпионлар лигаси ўйинларида иштирок этишини таъминлаш  мақсадида Олмалиқнинг ОКМК жамоасига бир йил муддатга ижарага беришга қарор қилди», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Рустамовнинг трансфери бўйича ҳуқуқлар «Қўқон-1912» жамоасида қолади.

Маълумот учун, Қўқон клуби янги мавсумни Про лигада ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар