«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо 2023 йилда миллий жамоада иш бошлаши мумкин.
Record нашри хабарига кўра, Португалия миллий жамоасидан тез орада истеъфога чиқарилиши кутилаётган Фернанду Сантуш ўрнига Жозе Моуриньо асосий номзодга айланган. Португал футболи раҳбарияти Моуриньо билан бу масалада аллақачон алоқага чиққан. Улар Евро-2024да айнан ушбу мураббий жамоани бошқаришини исташмоқда.
Португаллар Жозенинг «Рома» ва миллий жамоадаги ишини бирга олиб боришига қарши эмас, аммо мураббийнинг ўзи ҳамда Рим клуби раҳбарияти бунга рози бўлмаслиги маълум қилинган. Унинг римликлар билан амалдаги келишуви 2024 йилга қадар имзоланган.
Қайд этилишича, Португалия футбол федерацияси «Рома» раҳбарияти билан келишувга эришса, Моуриньо 2023 йил ёзида Римни тарк этиб, миллий жамоа устозига айланиши мумкин. Унга 2026 йилга қадар шартнома таклиф қилинган. 2023 йилнинг ёзига қадар эса Португалия бош мураббийи вазифасини бажарувчи сифатида мамлакат ёшлар жамоасини бошқараётган Руй Жорже ишлаб туриши мумкин.