14.12.2022 13:36
2383
Дешам: «Франция ва Марокашнинг имкониятлари тенг. Рақиб яхши ҳимояланади, аммо ечим топа оламиз»

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2022 яримфиналидан ўрин олган Марокаш билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Ҳеч ким Марокашга гол ура олмади? Биз, албатта, ечим топамиз. Лекин факт шуки, бу жамоа жуда яхши ҳимояланишга қодир, рақиблар эса ҳимояни қандай ёриб ўтишни ҳали топа олишмаган. 

Бироқ рақибни фақат ҳимояси билан баҳоламаслик керак, чунки уларда бошқа сифатлар, айниқса, ҳужумда бўлмаганида, ҳозир бу ерда бўишмасди. Жамоа яхши ташкиллаштирилган, бу уларга яхши ҳимояланиш ва рақибларга муаммо туғдириш имконини беради. Ёрдамчиларим Марокашнинг барча ўйинларини кузатиб боришди ва нимага эътибор бериш кераклигини айтишди. 

Мақсадимиз — уларга муаммо туғдириш, гол уриш ва ишончли ўйнаш. Марокашнинг финалга чиқиш имконияти тенг. 

«Душман» сўзини ёқтирмайман, уларнинг шижоати яхши. Трибуналар шовқинли бўлишини биламан, кузатувчиларим айтишди. Буни футболчилар ҳам билишади», — деди французлар устози. 

Бугун, 14 декабр куни ЖЧ-2022 яримфиналида Марокаш ва Франция миллий жамоалари тўқнаш келишади. Ғолиб 18 декабрда финалда Аргентинага қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар