14.12.2022 07:58
3594
Теглар
Далич: «Хорватия яхши вазиятлар яратди, аммо бизга ҳақиқий ҳужумчи етишмади»

Хорватия миллий жамоаси бош мураббийи Златко Далич ЖЧ-2022 яримфиналидан ўрин олган Аргентина (0:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Аргентинани финалга чиққани билан табриклайман. Йигитларни айбламайман.

Биринчи ярим соат давомида ўйинни назорат қилдик, лекин баъзида омадингиз келади, баъзида эса аксинча. Йигитлар бурчак тўпи берилмаганига эътироз билдиришди ва дарҳол бошланган ҳужумни ўтказиб юборишди, бу пенальтига олиб келди.

Ўйинда мағлуб бўлдик ва шикоятим йўқ. Охирги баҳсга (3-ўрин учун) тайёргарлик кўришимиз керак.

Яхши вазиятлар яратдик, лекин ҳаракатларда аниқлик бўлмади. Ҳақиқий ҳужумчи етишмади», — дея Даличнинг сўзларини келтиради Index.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар