13.12.2022 22:38
7832
«Месси совринни боши узра кўтаради, бу аллақачон ёзилган». Ибраҳимович Аргентина чемпион бўлишига ишонмоқда

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович ЖЧ-2022 ғолиблиги Месси ва Аргентина миллий жамоасига насиб этишига ишонмоқда. 

Швециялик ҳужумчи Goal билан суҳбатда «Барса»даги собиқ жамоадоши совринга эга чиқишини тахмин қилди.

«Фикримча, ким ғолиб бўлиши аллақачон ёзиб қўйилган ва мен кимни назарда тутаётганимни сиз яхши англаб турибсиз. Ўйлашимча, Месси бош совринга эга чиқади, бу аллақачон ёзилган», - дейди 41 ёшли ҳужумчи Goal билан интервьюда. 

Маълумот учун, Аргентина бугун, сешанба оқшомида яримфиналда Хорватияга қарши тўқнаш келади. Иккинчи жуфтликда Франция Марокашга қарши майдонга тушади. Финал 18 декабрь кунига мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар