10.12.2022 18:39
2757
Куман – Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққан Луи ван Гал ўрнига янги бош мураббий тайинланди.

ЖЧ-2022 якунидан кейин Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида Рональд Куман иш бошлайди. Нидерландия футбол иттифоқи Қатардаги турнирдан кейин бош мураббий сифатида Куман тайинланиши ҳақида апрель ойидаёқ эълон қилганди. Нидерландиялик 59 ёшли мутахассис билан ЖЧ-2026 якунига қадар 4 йиллик шартнома имзоланган.

Рональд мураббийлик фаолияти давомида аввал ҳам ушбу лавозимга тайинланган. У 2018-2020 йиллар давомида ҳам Нидерландия бош мураббийи сифатида ишлаганди. Шунингдек, Куман «Барселона», «Эвертон», «Валенсия» клубларини ҳам бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия ЖЧ-2022 чоракфиналида пенальтилар сериясида Аргентинага мағлуб (2:2, пен - 3:4) бўлиб, турнирни тарк этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар