07.12.2022 22:18
4540
Ал-Ҳилайфи Роналдунинг «ПСЖ»га ўтиши ҳақида: «Қийин масала, бизда Месси, Неймар ва Мбаппе бор»

«ПСЖ» президенти Носир Ал-Ҳилайфи Криштиану Роналдунинг Париж клубига ўтиш имконияти ҳақида гапирди.

37 ёшли форвард «Манчестер Юнайтед»ни тарк этгач, ҳозир эркин агент мақомида саналади. 

«Роналду? Ҳужум чизиғимизда Лионель Месси, Неймар, Килиан Мбаппе борлигини инобатга олсак, бу қийин масала. Унга омад тилаб қоламан.

А ажойиб ўйинчи ва шундай бўлиб қолади», - дея Париж клуби президентининг сўзларини келтирган Sky Sports.

Аввалроқ, Роналду ЕЧЛда иштирок этаётган клуб сафига ўтишни истаётгани, аммо ҳозирча унга фақат Саудиянинг «Ан-Наср» клубидан таклиф тушгани ҳақида хабар қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар